«Бундестим»нинг янги бош мураббийи Юрген Клопп Миллатлар лигасининг бўлажак ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда. The Touchline аккаунти хабарига кўра, таниқли мутахассис миллий терма жамоа йиғинига 44 нафар футболчини жалб этган.
Клопп бўлажак учрашувларда икки хил таркиб билан майдонга тушишни режалаштирмоқда. Германия терма жамоаси Нидерландия, Греция ҳамда Сербия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
Таклиф этилган ўйинчилар орасида Жамал Мусиала, Кай Хаверц, Леннарт Карл, Йозуа Киммих, Карим Адейеми, Флориан Вирц, Ник Вольтемаде ва бошқа юлдузлар бор.
Юрген Клопп август ойида Германия терма жамоаси бош мураббийи лавозимини эгаллаган эди. У германияликлар билан 4 йиллик меҳнат шартномасига имзо чеккан.













