UFC енгил вазн тоифасидаги чемпиони Жастин Гейджи Илия Топуриянинг сўнгги баёнотларига муносабат билдирди.
«Унинг айбловларига жавобим борми? Йўқ, мен ҳозирча чемпионлик мақомидаги вақтимдан завқланяпман. У ёзган нарсаларга ҳеч ким ишонмайди. Мен ҳар бир рақибимнинг юзига нисбатан шундай ишларни қилганман. Реванш ўтказишга тайёрманми? Албатта, ахир унинг дўппосини чиқариб ташлаганман», — деди Гейджи.
Аввалроқ Топурия Гейджини билвосита қўлқоплар билан боғлиқ манипуляцияларда айблаб, шундай деган эди: «Кейинги сафар Жастиннинг қўлқоплари текширилишини кузатиб бораман, токи у қўлқопларига ҳеч қандай ғалати нарса солмасин».













