Миланнинг «Интер» клубида тўп тепаётган англиялик ҳимоячи Жон Стоунс соғлиғи билан боғлиқ муаммога дуч келди. Бу ҳақда инсайдер Жанлука Ди Марцио хабар берди.
Манба маълумотига кўра, тажрибали футболчида мушак чўзилиши аниқланган. Стоунснинг ҳолати ва тикланиш муддати бўйича қўшимча маълумотлар яқин бир неча кун ичида маълум бўлиши кутилмоқда.
32 ёшли ҳимоячи ўтган ёзда эркин агент сифатида «Интер» сафига қўшилган эди. У «нерадзурри» билан икки йиллик шартнома имзолаган.
Стоунс жорий мавсум Италия Серия Асида 3 та учрашувда майдонга тушди, аммо гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади.













