"Барселона" дарвозабони Жоан Гарсиянинг жароҳати жиддий эмасга ўхшамоқда.
Журналист Жави Мигель маълумотига кўра, дастлабки текширувларда футболчининг тўпиғида енгил чўзилиш қайд этилган. Шу сабабли у сўнгги учрашувда эҳтиёт чораси сифатида алмаштирилган.
Манбага кўра, ушбу жароҳат Жоан Гарсиянинг "Севилья"га қарши ўйинда майдонга тушишига тўсқинлик қилмаслиги кутилмоқда.
Дарвозабон бугун қўшимча тиббий кўрикдан ўтади.













