Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе «Олтин тўп» учун курашдаги рақибларидан бири — «Барселона» вингери Ламин Ямал ҳақида фикр билдирди.
«Менимча, у жуда иқтидорли футболчи. Уни олдинда катта карьера кутаётганини ҳис қиляпман. Унга энг яхши тилакларимни билдираман», — деди Мбаппе Diario AS нашрига берган интервьюсида.
19 ёшли Ямаль жорий мавсум барча мусобақалар доирасида 7 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 4 та голли узатма амалга оширди.
Transfermarkt маълумотига кўра, Ламин Ямалнинг бозор қиймати 220 миллион еврога баҳоланмоқда. Айни пайтда у дунёнинг энг қиммат футболчиси ҳисобланади.













