«Манчестер Юнайтед» чоршанба куни кечқурун яна ўз мухлисларини хафа қилди. Жамоа «Брайтон» дарвозасига иккита тезкор гол урди, аммо якунда ўз майдони — «Олд Траффорд»да 2:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, Англия Лига кубогидан чиқиб кетди.
Англия Премьер-лигасида ҳам «Манчестер Юнайтед»нинг ишлари яхши кетаётгани йўқ — жамоа тўрт турдан кейин жадвалда 13-ўринни эгаллаб турибди.
Мавсумни омадсиз бошлаганига қарамай, Майкл Каррик ҳозирча бош мураббийлик лавозимидан ишдан бўшатилиш хавфи остида эмас.
«Айни пайтда “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти Каррикка бўлган ишончини йўқотаётганини тахмин қилиш учун ҳеч қандай асос йўқ», — дея BBC хабар берди.
«Манчестер Юнайтед»да футболчилар ҳам индивидуал, ҳам жамоавий тарзда ўз ўйинини яхшилаши керак, деб ҳисоблашмоқда.
«Манчестер Юнайтед» навбатдаги ўйинини 20 сентябрь куни Лондонда «Фулхэм»га қарши ўтказади.













