Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Испания Суперкубоги режаси тасдиқланди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Испания қироллик футбол федерацияси ўз веб-сайтида Испания Суперкубогини ўтказиш режасини эълон қилди. Маълумки, мусобақа соврини Туркияда ўйналади.

«Барселона» ва «Атлетико» тўқнаш келадиган биринчи ярим финал 2027 йилнинг 2 февраль, сешанба куни бўлиб ўтади. Жамоалар «Фенербаҳче»нинг тахминан 48 минг томошабинга мўлжалланган уй стадионида майдонга тушишади.

Кейинги куни, 3 февраль куни «Реал Сосьедад» ва «Реал» ўртасидаги иккинчи ярим финал ўйини бўлиб ўтади. Ушбу беллашувни «Бешикташ»нинг 42 мингга яқин мухлисни қабул қила оладиган уй аренаси қабул қилади.

Суперкубок финали 6 февраль, шанба куни бўлиб ўтади. Учрашув 53 мингдан ортиқ ишқибозларни ўз бағрига сиғдира оладиган «Галатасарай»нинг уй аренасида ўтказилади.

Киритилди: 19:40, 17.09.2026.
Ўқилди: 1295 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик