Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
18/09 23:45 Монца - Сассуоло
19/09 00:00 Эспаньол - Эльче
19/09 00:00 Брентфорд - Челси
19/09 16:30 Тоттенхэм - Астон Вилла
19/09 17:00 Осасуна - Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 18:00 Болонья - Торино
19/09 18:00 Удинезе - Кальяри
19/09 19:00 Брайтон - Арсенал
19/09 19:00 Эвертон - Ипсвич
19/09 19:00 Ньюкасл - Халл Сити
19/09 19:15 Атлетик Бильбао - Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро
19/09 21:00 Рома - Интер
19/09 21:30 Сельта - Расинг
19/09 21:30 Ноттингем Форест - Ковентри Сити
19/09 23:45 Венеция - Лацио
20/09 00:00 Севилья - Барселона

Суперлига. “Навбаҳор” камбек эвазига “Динамо”ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 22-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” ҳамда “Динамо” жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.

Наманганда кечган учрашув ҳақиқий голлар шоусига айланиб кетди. Дастлабки 45 дақиқанинг ўзидаёқ дарвозаларга 5 та тўп киритилди.

Ўйин меҳмонларнинг тезкор голи билан бошланди: 7-дақиқадаёқ Азизбек Амонов ҳисобни очиб, самарқандликларни олдинга олиб чиқди — 0:1. Мезбонлар бу голга 22-дақиқада Шоҳруҳбек Абдураҳмоновнинг аниқ зарбаси эвазига жавоб қайтариб, мувозанатни тиклади — 1:1. Бироқ орадан бор-йўғи тўрт дақиқа ўтиб, 26-дақиқада Жалолиддин Жумабоев “Динамо”ни яна олдинга олиб чиқди — 1:2.

Шундан сўнг наманганликлар ўйин якунига қадар иккита гол уришни уддалади. 39-дақиқада Георги Жгеренаиа ҳисобни тенглаштирган бўлса (2:2), 41-дақиқада Шоҳруҳбек Абдураҳмонов учрашувдаги дубльини расмийлаштириб, “Навбаҳор”нинг учинчи тўпини киритди — 3:2.

Иккинчи бўлим ҳам кескин курашлар остида ўтди. Ҳар икки жамоа ҳам гол уриш учун бир қанча вазият яратди, бироқ ҳисоб бошқа ўзгармади ва наманганликлар ўз ҳисобига муҳим 3 очкони ёздириб қўйди.

Ўзбекистон Суперлигаси, 22-тур
“Навбаҳор” — “Динамо” 3:2
Голлар: 0:1 — Амонов (7), 1:1 — Абдураҳмонов (22), 1:2 — Жумабоев (26), 2:2 — Жгеренаиа (39), 3:2 — Абдураҳмонов (41).
“Навбаҳор”: Ўткир Юсупов, Ислом Маматказин, Шоҳруҳ Абдураҳмонов, Руслан Жиянов (Алекс Фернандес, 69), Диёр Холматов, Бенжамин Тейди (Асадбек Раҳимжонов, 69), Умар Адҳамзода (Дилшоджон Комилов, 90+3), Ваня Илич (Ҳусайн Норчаев, 69), Жасурбек Жалолиддинов (Саидазамат Мирсаидов, 90+5), Георги Жгеренаиа, Муҳаммадқодир Ҳамралиев.
“Динамо”: Эдем Неманов, Артём Радаев, Михаил Штефан, Нурилло Тўхтасинов, Азиз Амонов (Абдуғафур Ҳайдаров, 60), Амаду Думбуя, Рауль Жепаров (Расул Йўлдошов, 46), Жалолиддин Жумабоев, Акбар Худайбердиев (Тигран Аванесян, 60), Марко Станоевич (Улуғбек Абдуллаев, 78), Беҳрузбек Облақулов (Жаҳонгирбек Абдусаломов, 46).
Огоҳлантиришлар: Жгеренаиа (18), Тўхтасинов (19), Жумабоев (26), Юсупов (44), Радаев (45+7), Ҳамралиев (88).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:53, 17.09.2026.
Ўқилди: 885 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик