Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Хакерлар «Эспаньол»нинг чипта платформасини бузиб кирди

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг «Эспаньол» клубида жиддий киберхавфсизлик муаммоси юзага келди. Хакерлар клубнинг чипта ва абонементлар сотиладиган платформасига бузиб кирган.

Энг асосий муаммо — мазкур платформада рўйхатдан ўтган мухлисларнинг шахсий маълумотлари сизиб чиққан бўлиши мумкинлиги.

Ҳужум август ойининг биринчи ярмида содир бўлган, аммо бу ҳақда фақат ҳозир маълум қилинди, дея хабар берди derbyderbyderby.it.

«Фирибгарлик мазмунидаги хабарлар олиш, шахсий маълумотларни ўғирлашга уринишлар ёки клуб, молиявий ташкилотлар ва бошқа таниқли муассасалар номидан юборилгандек кўринадиган ижтимоий муҳандислик усулларидан фойдаланиш хавфи мавжуд», — дея клуб матбуот хизмати асосий хавфни изоҳлади.

«Эспаньол» ушбу ҳолат юзасидан тергов олиб борилаётганини маълум қилди.

Киритилди: 07:52, 18.09.2026.
Ўқилди: 783 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик