«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо жамоа таркиби ва футболчиларнинг ҳолати ҳақидаги маълумотлар сизиб чиқишининг олдини қандай олишини тушунтирди.
Ўтган мавсумда жамоа ичидаги кимдир маълумотларни оммага ошкор қилаётгани ва бу рақибларга ўйинларга тайёргарлик кўришда ёрдам бераётгани ҳақида гап-сўзлар тарқалган эди.
— Таркиб ҳақидаги маълумотлар сизиб чиқишининг олдини қандай оласиз?
— Мен керагидан ортиқ гапирмасликка ҳаракат қиламан, — деди Алонсо «Брентфорд»га қарши учрашув арафасида.
Лондоннинг икки жамоаси ўртасидаги баҳс бугун «Брентфорд» майдонида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:59 да бошланиши режалаштирилган.
Хаби Алонсо «Челси»ни ёзда қабул қилиб олган.













