«Барселона» бир муддат асосий дарвозабони Жоан Гарсиясиз қолди.
Испаниялик посбон Ла Лиганинг «Расинг»га қарши ўтган учрашувида жароҳат олди. «Барселона» 7:2 ҳисобида ғалаба қозонган баҳсда Гарсия танаффусда Войцех Шеснига алмаштирилди. Поляк дарвозабони эса қўпол хатога йўл қўйиб, унинг асосий таркибда ўйнаши борасида саволлар пайдо бўлишига сабаб бўлди.
Журналист Альфредо Мартинеснинг хабар беришича, Гарсиянинг жароҳати жиддий эмас, аммо у «Севилья»га қарши навбатдаги ўйинни ўтказиб юборади.
Манбага кўра, Шесни ўзи бош мураббий Ханс-Дитер Фликка мурожаат қилиб, асосий таркибда унинг ўрнига жамоа янги аъзоси Доминик Ливаковични майдонга туширишни сўраши мумкин.
36 ёшли дарвозабон ҳозир энг яхши формада эмаслигини тушуниб турибди ва шу сабаб хорватиялик посбонга имконият беришга тайёр бўлиши эҳтимол қилинмоқда.
Шу билан бирга, Флик «Расинг»га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Шесни қўпол хатога йўл қўйганига қарамай, жамоанинг иккинчи рақамли дарвозабони бўлиб қолишини таъкидлаган эди.













