Кириш Регистрация
21/09 00:00 Валенсия 2-3 Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм 1-3 Қизилқум
22/09 10:00 Вьетнам - Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин - Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея - Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Кейн: "Бу сафар Чемпионлар лигасида охиригача боришни истаймиз"

Баҳо:
+ | -

"Бавария" ҳужумчиси Харри Кейн жамоанинг Чемпионлар лигасининг янги мавсумидаги имкониятлари ҳақида фикр билдирди.

Мюнхенликлар мусобақани Норвегиянинг "Будё-Глимт" клуби устидан 5:0 ҳисобидаги йирик ғалаба билан бошлади. Ўтган мавсумда эса "Бавария" ярим финалгача етиб бориб, "ПСЖ"га имкониятни бой берган эди.

— Германияда барча совринларни қўлга киритдингиз. Шу сабаб Чемпионлар лигаси асосий мақсад бўлиб кўринади.

— Ҳа, айнан шундай. Ўтган мавсумда ишлар жуда яхши кетаётганди. Умумий босқични иккинчи ўринда якунладик, кейин плей-оффда "Аталанта" ва "Реал"га қарши яхши ўйинлар ўтказдик.

"ПСЖ"га қарши баҳслар мухлислар учун ажойиб бўлди, аммо бундай аламли тарзда мусобақани тарк этишни қабул қилиш қийин эди. Мақсадга жуда яқин келгандик, финалга чиқиш учун бизда ҳамма нарса бор эди. Аммо Чемпионлар лигасида энг майда деталлар ҳам ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

— Бу мавсумда-чи?

— Вазифамиз тахминан ўша ишларни такрорлаш, аммо бу сафар охиригача бориш. Бизда тўғри кайфият ва муносиб мураббий бор, — дея Кейннинг сўзларини Bayern & Germany келтирди.

Чемпионлар лигаси 2-турида "Бавария" яна бир Норвегия клуби — "Викинг"га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 10:11, 18.09.2026.
Ўқилди: 535 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик