Кириш Регистрация
21/09 00:00 Валенсия 2-3 Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм 1-3 Қизилқум
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея - Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Мареска: «Бундай муваффақиятли стартни кутмагандим»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска Англия Лига кубоги 3-босқичида «Норвич» устидан қозонилган 5:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг жамоадаги фаолиятини бундай муваффақиятли бошлашини кутмаганини айтди.

Мареска ёзда «шаҳарликлар» бош мураббийи лавозимида Пеп Гвардиоланинг ўрнини эгаллаган эди.

«Бундай муваффақиятли стартни кутганмидим? Йўқ. Сабаби, мен кўп марта айтганман: бир ҳафтадан узоқни ўйламайман. Бизнинг ишимизда бир ҳафта ичида жуда кўп нарса ўзгариб кетиши мумкинлигини биламан.

Мавсумни бошлаганимизда, олти ёки еттита ўйиндан кейин қаерда бўлишимиз ҳақида ўйламаганман.

Биринчи кундан фақат «Арсенал»га қарши ўйинни ўйладим, кейин «Борнмут» билан баҳсни, ундан сўнг эса навбатдаги учрашувни. Ҳозир кўп нарсадан мамнунмиз, аммо энди бутун эътиборимиз «Сандерленд»га қарши ўйинга қаратилган», — дея Маресканинг сўзларини клуб расмий сайти келтирди.

Мареска бошчилигида «Манчестер Сити» 7 та учрашув ўтказиб, 6 та ғалабага эришди. Шулардан 4 таси Англия Премьер-лигасида, биттаси Чемпионлар лигасида ва яна биттаси Англия Лига кубогида қайд этилган.

Киритилди: 13:48, 18.09.2026.
Ўқилди: 637 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик