Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Мбаппе «Атлетико»га қарши дерби олдидан фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе Испания чемпионатининг 7-турида «Атлетико»га қарши ўйинда ғалаба қозонишни мақсад қилганини айтди.

«Бу ҳар доим ўйнашни истайдиган учрашувлардан бири. Унда катта босим ва кескинлик бўлади. Дерби «Реал» мухлислари учун ҳам, биз учун ҳам жуда катта аҳамиятга эга эканини яхши биламиз.

Айнан шундай ўйинларни интиқлик билан кутасан. Бу сафар эса меҳмонда майдонга тушамиз.

Менга «Сантьяго Бернабеу»дан ташқарида ўйнаш ҳам жуда ёқади. Чунки айнан шундай баҳсларда футболчиларнинг характери намоён бўлади. Бундай учрашувларда характер жуда муҳим.

Биз фидойилик, кайфият ва характер эвазига ғалабали сериямизни давом эттирмоқчимиз», — дея Мбаппенинг сўзларини AS нашри келтирди.

Ла Лиганинг 7-туридан ўрин олган «Атлетико» — «Реал» учрашуви 20 сентябрь, якшанба куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 13:50, 18.09.2026.
Ўқилди: 1168 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик