Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Артета: «Райя жамоани янги даражага олиб чиқди»

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета дарвозабон Давид Райянинг жамоадаги ўйинларига юқори баҳо берди.

Райя 2023 йилда «Брентфорд»дан «Арсенал» сафига қўшилган эди.

Ўтган мавсумда испаниялик дарвозабон «Арсенал»га чемпионликни қўлга киритишда ёрдам берди. Шунингдек, у кетма-кет учинчи марта Англия Премьер-лигасининг энг кўп «қуруқ» ўйин ўтказган дарвозабонига бериладиган «Олтин қўлқоп» совринини қўлга киритди.

«Брайтон»га қарши учрашув олдидан Артетадан Райяни ўзининг энг яхши трансфери деб ҳисоблайдими, деб сўралди.

«Билмайман. У ажойиб трансфер бўлди, бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Энг яхшисими ёки йўқми — бу шунчаки шахсий фикр масаласи.

Бунинг аҳамияти йўқ. Биз унинг жамоамизда эканидан жуда хурсандмиз. У жамоани янги даражага олиб чиқди ва энди биз шу даражани сақлаб қолишимиз керак», — дея Артетанинг сўзларини Goal келтирди.

31 ёшли Райя «Арсенал» сафида 153 та учрашув ўтказиб, 72 та баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Киритилди: 18:46, 18.09.2026.
Ўқилди: 891 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик