Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Флик: "Ҳар ким хатога йўл қўяди"

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик матбуот анжуманида жамоанинг дарвозабонлари ҳақида саволларга жавоб берди.

Аввалроқ клуб Жоан Гарсияда ноқулайлик пайдо бўлгани сабабли у маълум муддат майдонга тушмаслигини маълум қилганди.

Асосий дарвозабон «Расинг»га қарши сўнгги ўйинда алмаштирилди ва унинг ўрнига майдонга тушган Войцех Шесни голга олиб келган хатога йўл қўйди.

— Гарсияга дам бериш қарорини ким қабул қилди?

— Биз ҳар доим қарорларни биргаликда қабул қиламиз. Гарсияда жиддий муаммо йўқ. Бироқ шифокорлар ва футболчининг ўзи билан гаплашиб, унга дам беришга қарор қилдик.

— Эртага асосий таркибда Шесни ўйнайдими ёки Ливакович?

— Мураббийлик қарорларимизни ҳеч қачон олдиндан айтмаймиз. Кутинг ва кўрасиз.

— Сўнгги ўйиндан кейин Шесни билан гаплашдингизми? Унинг Ливаковичдан фарқи нимада?

— Ўйиндан кейин Шчесни билан гаплашдим. Ҳар ким хатога йўл қўяди, у ҳам хато қилди. У ўз хатосини тан олди. Ливакович эса бизнинг услубимизга мослашяпти. Аммо у майдонга тушишга тайёр.

Киритилди: 19:09, 18.09.2026.
Ўқилди: 1201 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик