Тайрелл Маласиа фаолиятини МЛСда давом эттиради.
Нидерландиялик ҳимоячи ўтган ёзда "Манчестер Юнайтед"ни эркин агент мақомида тарк этган эди. У 2022 йилдан бери манчестерликлар сафига тегишли бўлган.
Ўтган мавсумда Маласиа Англия Премьер-лигасида 3 та учрашувда майдонга тушди.
Энди футболчи АҚШнинг "Цинциннати" клуби шарафини ҳимоя қилади. Томонлар бир йиллик шартнома имзолаган, келишувда уни яна бир мавсумга узайтириш имконияти ҳам кўзда тутилган.













