Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК - Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна - Андижон
20/10 19:00 Нефтчи - Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
21/10 00:00 ПСЖ - Барселона
21/10 00:00 Манчестер Сити - АЕК
21/10 00:00 Штутгарт - Атлетико
21/10 00:00 Ливерпуль - Вильярреал
21/10 00:00 Порту - ПСВ
21/10 00:00 Рома - Слован
21/10 00:00 Наполи - Буде-Глимт
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Бундеслига. «Бавария» «Унион»ни йирик ҳисобда мағлуб этди: Олиседан хет-трик, Кейндан дубл (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Германия Бундеслигасининг 4-туридан ўрин олган «Бавария» ва «Унион» ўртасидаги учрашув якунланди. Мюнхендаги «Арена Мюнхен» стадионида ўтказилган баҳсда мезбонлар 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув бош ҳаками вазифасини Беньямин Бранд бажарди.

Ҳисоб 18-дақиқада очилди — «Бавария» ярим ҳимоячиси Жамал Мусиала жамоасини олдинга олиб чиқди. 39-дақиқада Харри Кейн пенальтини аниқ амалга ошириб, мюнхенликларнинг устунлигини оширди. Бу инглиз ҳужумчисининг Бундеслигадаги 100-голи бўлди.

Орадан тўрт дақиқа ўтиб, Майкл Олисе «Бавария»нинг учинчи голини урди. 54-дақиқада Кейн яна бир бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, дубль қайд этди.

70-дақиқада «Бавария» ярим ҳимоячиси Исмаэль Сайбари ҳисобни 5:0 кўринишига келтирди. 73-дақиқада Олисе ушбу учрашувдаги иккинчи голини урди. Яна уч дақиқа ўтиб, француз футболчиси хет-трик расмийлаштириб, якуний ҳисобни ўрнатди — 7:0.

Бундеслигадаги тўртта учрашувдан сўнг «Бавария» 10 очко жамғариб, турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда. «Унион» эса бир очко билан 16-поғонада.

Кейинги учрашувини «Бавария» 10 октябрь куни сафарда «Аугсбург»га қарши ўтказади. «Унион» ҳам шу куни ўз майдонида «Эльферсберг»ни қабул қилади.

Бундеслига. 4-тур
«Бавария» — «Унион» — 7:0
Голлар: Мусиала, 18; Кейн, 39 (пен.), 54; Олисе, 43, 73, 76; Сайбари, 70.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 06:41, 19.09.2026.
Ўқилди: 1198 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик