«Барселона»нинг 19 ёшли ҳужумчиси, жаҳон ва Европа чемпиони Ламин Ямаль унинг улғайган даврида одамлар футбол учрашувларини диққат билан тўлиқ кузатгани, ҳозир эса футболчиларнинг ўйини ҳақида махсус иловалардаги статистика асосида хулоса чиқаришини айтди.
«Мен улғайган пайтимда ўйинларни тўлиқ — биринчи дақиқадан 90-дақиқагача томоша қилардик. Ўшанда одамлар футболдан ҳақиқий завқ олишарди.
Ҳозир эса улар шунчаки телефонидаги иловага кириб, футболчи икки ёки иккита гол урганини, ёки икки марта голли узатма берганини кўришади ва уни жуда яхши ўйин ўтказди, деб ўйлашади.
Менинг гол урмаган бўлсам-да, томошабоп ўйинларим бўлган. Аммо одамлар буни баҳоламайди», — деди Ямальнинг сўзларини Movistar келтирган.













