Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Филипе Луис Головинни жамоадошларига ўрнак қилиб кўрсатди

Баҳо:
+ | -

«Монако» бош мураббийи Филипе Луис Франция чемпионатининг 5-турида «Ланс» устидан қозонилган ғалабадан (2:1) сўнг россиялик ярим ҳимоячи Александр Головиннинг ўйинини алоҳида эътироф этди.

«Биз доимо тўпни назорат қилишга, прессинг уюштиришга ва имкон қадар агрессив ҳаракат қилишга интиламиз. Аммо баъзида рақибнинг савияси сизни ортга чекиниб, паст блокда ҳимояланишга мажбур қилади. Шу билан бирга, самарадорлигимиз ҳужумда хавфли футболчиларимиз кўплиги билан боғлиқ.

Маттис Аблен бугун жуда фаол бўлди, у доимо бўш ҳудудларга ёриб кирди. Парис Брюннер эса яна ажойиб ўйин кўрсатди: тўп учун курашди, бўш ҳудудларга очилди, прессинг ва ҳимояда ўзини аямади.

Шунингдек, Головинни ҳам алоҳида таъкидламоқчиман. Бугун мен уни маълум маънода «қурбон қилдим» — қанотга қўйдим ва ундан ҳимояда ишлаш ҳамда жуда кўп югуришни талаб қилдим. Кеча унга бу ҳақда айтганимда, у жамоа учун бор кучини беришини айтди.

Бу қарийб тўққиз йилдан бери шу ерда ўйнаб келаётган ва жамоа манфаати учун улкан меҳнат қилаётган плеймейкеримиз томонидан кўрсатилган катта ўрнак ва кучли сигнал. Агар у буни қила олса, демак, ҳар ким қила олади! Ҳар ҳолда, у мени жуда фахрлантирди», — дея Луиснинг сўзларини клуб расмий сайти келтирди.

«Монако» 13 очко жамғариб, Лига 1 турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилди. 4 очкога эга «Ланс» эса ўнинчи поғонада бормоқда.

Киритилди: 08:05, 19.09.2026.
Ўқилди: 631 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик