Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

«Челси» ҳимоячиси жамоанинг асосий муаммоларини айтди

Баҳо:
+ | -

«Челси» ҳимоячиси Леви Колуилл Англия чемпионатининг 5-турида «Брентфорд»дан учралган 0:3 ҳисобидаги мағлубиятга изоҳ берди.

«Бу оғир бўлди. Аввало, стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбориш — ўйинни бошлашнинг энг яхши усули эмасди. Биз олдинга интилишга ҳаракат қилдик ва, эҳтимол, ҳаддан ташқари очилиб кетдик. Бериш керак бўлмаган узатмаларни амалга оширдик ва рақиб бизни қарши ҳужумда жазолади. Шундан сўнг иккинчи голни ўтказиб юбордик, учинчи гол эса бизни бутунлай синдирди. Иккинчи бўлимда етарлича яхши ўйнамадик ва терма жамоалар танаффусида кўп жиҳатлар устида ишлашимиз керак.

«Челси» ҳозирча етарлича яхши ўйнамаяпти. Айрим вазиятларда рақиблар жарима майдонимиз ичида бизни шунчаки мағлуб этишди ва буни, албатта, тўғрилашимиз керак. Биз стандарт вазиятлар бўйича мураббийимизга тўлиқ ишонамиз ва ҳали ҳам янги талабларга мослашяпмиз. Аммо жамоа сифатида кучайишимиз шарт.

Менимча, биз руҳан тушиб қолганимиз йўқ. Ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилдик, аммо қарши ҳужумдан гол ўтказиб юбордик. Жамоамиз ўзига бўлган ишончни йўқотди, деб ҳисобламайман. Ҳали кўп нарсани яхшилашимиз керак. Биз фақат ҳужумдаги учлик қийин вазиятлардан чиқариб кетишига умид қилиб қололмаймиз. Қолган футболчилар ҳам имкон қадар кўпроқ ёрдам бериши керак. Албатта, ўсишимиз учун ҳали имконият жуда катта», — дея Колуиллнинг сўзларини BBC келтирди.

Киритилди: 08:15, 19.09.2026.
Ўқилди: 723 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик