«Унион» ҳимоячиси Том Роте Германия чемпионатининг 4-турида «Бавария»дан учралган 0:7 ҳисобидаги мағлубиятга изоҳ берди.
«Бу жуда оғир бўлди. Биз қаршилик кўрсатишга ва ўйинда мувозанатни сақлашга ҳаракат қилдик. «Бавария»га қарши сафарда ўйнаш доим жуда қийин, аммо бундай ҳисобда мағлуб бўлиш барибир ёқимсиз.
Бу — «Бавария». Улар ҳеч қачон тўхтамайди. Доимо олдинга интилишни хоҳлашади, ҳатто аутни тезроқ ташлаш учун ҳам югуришади. Уларнинг менталитети шундай. Биз ҳаракат қилдик, аммо якунда улар шунчаки кучлироқ бўлиб чиқди», — дея Ротенинг сўзларини Мюнхен клуби расмий сайти келтирди.













