Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

«Интер» афсонаси 83 ёшида вафот этди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

«Интер» расмий сайти жамоанинг собиқ ҳужумчиси, бутун фаолиятини Милан клубида ўтказган Сандро Маццола 83 ёшида вафот этганини маълум қилди.

«Интер», клуб президенти Жузеппе Маротта, вице-президент Хавьер Занетти, бош мураббий Кристиан Киву ва унинг штаби, футболчилар ҳамда клубнинг барча ходимлари «нерадзурри» ва жаҳон футболи афсонаси Сандро Маццоланинг вафоти муносабати билан чуқур қайғуда. Клуб унинг хотирасини асраб келаётган оила аъзоларига самимий ҳамдардлик билдиради.

Маццола тарихдаги энг буюк футболчилардан бири эди. Ва бу фақат «нерадзурри» тарихига тааллуқли эмас. Унинг ўзи «Интер» тарихининг бир қисми эди: клубга ҳали болалигида келган Маццола уни ҳеч қачон тарк этмади», — дейилади клуб баёнотида.

Маццола 1960 йилдан 1977 йилгача «Интер» сафида 567 та ўйин ўтказиб, 162 та гол урган ва 15 та голли узатмани амалга оширган. Италия терма жамоаси таркибида эса 70 та учрашувда 22 та гол муаллифи бўлган.

Киритилди: 08:19, 19.09.2026.
Ўқилди: 707 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик