Англия футболи фахрийси Жеймс Милнер «Манчестер Сити»да Марио Балотелли билан бирга ўйнаган даврларини эслади. Унинг айтишича, Балотелли баъзида болаларча ҳаракат қилганига қарамай, уларнинг муносабати яхши бўлган.
«Мен у билан доимо яхши тил топишардим, аммо жамоада 11 ёки 12 ёшли бола бордек эди. Баъзан туриб суҳбатлашардик, ҳеч ким унга эътибор бермасди. Шунда у дарҳол ўзини кўрсатиш учун қандайдир аҳмоқона иш қилиб қўярди: шовқин кўтарар, ниманидир синдирарди — буларнинг барчаси одамлар унга қараши учун эди», — дея Милнернинг сўзларини derbyderbyderby.it келтирди.
Айни пайтда Балотелли Бирлашган Араб Амирликларида фаолият олиб бормоқда.













