"Манчестер Сити"нинг собиқ футболчиси Серхио Агуэро "шаҳарликлар"нинг ўтган ёздаги трансфер кампанияси ҳақида фикр билдирди.
Агуэронинг таъкидлашича, мураббий алмашганидан кейин таркибда кўплаб ўзгаришлар бўлиши табиий ҳол, чунки ҳар бир мутахассис футболга нисбатан ўз қарашларига эга.
"Менга "Сити" харид қилган футболчилар жуда ёқди. Янги ўйинчиларни янги тизимга мослаштириш осон эмас, аммо менимча, вақт ўтиши билан "Сити" яна барча совринлар учун кураша оладиган жамоага айланади", — дея Агуэронинг сўзларини Stake Football келтирди.
Эслатиб ўтамиз, ёзги трансфер ойнасида "Манчестер Сити" Энцо Фернандес, Эллиот Андерсон, Айюб Буадди, Илиман Ндиайе, Аллан ва бошқа футболчиларни ўз сафига қўшиб олди.
Умуман олганда, Англия гранди янги футболчилар учун 500 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлади.













