Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Кейн: "Бундеслигада 101 та голга шунчалик тез етганимдан фахрланаман"

Баҳо:
+ | -

"Бавария" марказий ҳужумчиси Харри Кейн Германия Бундеслигасининг 4-турида Берлиннинг "Унион" клуби устидан қозонилган 7:0 ҳисобидаги йирик ғалабадан сўнг журналистлар билан суҳбатлашди.

Англиялик футболчи ушбу учрашувда дубль қайд этиб, Германия чемпионатидаги 98 та ўйинда голлари сонини 101 тага етказди. Кейн Бундеслигада 100 та голлик маррага ҳаммадан тез етиб борган футболчи бўлди.

"Чемпионатда 101 та голга шунчалик тез етганимдан фахрланаман. Шундай футболчилар билан бирга ўйнаб, менда голли вазиятлар бўлишини билардим. Жамоага миннатдорчилик билдираман, чунки бундай сермаҳсуллик кўрсатиш жуда ажойиб. Энди шу руҳда давом этишимиз керак", — дея Кейннинг сўзларини Bayern & Germany келтирди.

Кейн 2023 йил ёзида "Бавария"га ўтган. 33 ёшли ҳужумчининг шартномаси 2027 йил июнь ойи охирига қадар амал қилади.

Киритилди: 10:44, 19.09.2026.
Ўқилди: 497 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик