"Тоттенхэм" бош мураббийи Роберто Де Дзерби жамоа ярим ҳимоячиси Конор Галлахер ҳақида фикр билдирди.
"У ҳар бир ўйинда майдонга тушмаётган бўлса ҳам, мен уни яхши кўраман. У сахий, ақлли футболчи ва тўғри кайфиятга эга. Конор мен келгунимга қадар деярли ўйнамаган эди, мен келганимдан кейин эса ҳар бир ўйинда майдонга тушди. Ҳозир таркибда рақобат кучайди. Аммо мен уни яхши кўраман. У ҳар доим курашишга тайёр", — деди Де Дзерби матбуот анжуманида.
Жорий мавсумда 26 ёшли Галлахер барча мусобақаларни ҳисобга олганда учта учрашувда иштирок этиб, битта гол урди.
Тўрт турдан кейин "Тоттенхэм" Англия чемпионати турнир жадвалида 2 очко билан 17-ўринни эгаллаб турибди.













