Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев тўп сураётган "Истанбул Башакшехир" бугун Туркия Суперлигасида навбатдаги учрашувини ўтказади.
Истанбулликлар чемпионатнинг 6-турида ўз майдонида "Генчлербирлиги"ни қабул қилади. Учрашув "Башакшехир Фатиҳ Терим" стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.
"Башакшехир" ўтган турда "Амедспор" меҳмони бўлиб, 0:5 ҳисобида мағлубиятга учраган эди. Ўша баҳсда Шомуродов ҳам, Файзуллаев ҳам асосий таркибда майдонга тушган.
Жорий мавсумда Шомуродов Туркия Суперлигасида 4 та гол урган бўлса, Файзуллаев 2 та голли узатмани амалга оширган.
Туркия Суперлигаси, 6-тур
"Истанбул Башакшехир" — "Генчлербирлиги"
19 сентябрь, 22:00 (Тошкент вақти)













