Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

“Криштиану Мадридга бемалол қайтиши мумкин” — Мбаппе

Баҳо:
+ | -

“Реал Мадрид” ҳужумчиси Килиан Мбаппе агар имконияти бўлганида жамоага қайси футболчиларни олиб келлиши ҳақидаги саволга жавоб берди. Испаниянинг AS нашри хабарига кўра, франциялик юлдуз бу борада асосан “қироллик клуби” афсоналарини тилга олган.

“Агар уларни қайтаришнинг иложи бўлганида, Криштиану Роналду, Зинедин Зидан ёки бразилиялик Роналдони танлаган бўлардим. Криштиану бемалол қайтиши мумкин. Зидан ҳам вақти-вақти билан ўйнаб турибди. Роналдуга келсак, унинг даражаси ҳеч қачон пасаймайди. Улар ‘Реалънинг чинакам тимсолларидир. Бу футболчилар жамоа учун жуда кўп нарса берган ва ҳалигача Мадрид мухлисларининг чексиз ҳурматига сазовор бўлиб келмоқда”, дейди Мбаппе.

Маълумот учун, Мбаппе жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 7 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Ҳужумчининг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталига кўра, унинг бозордаги қиймати 200 миллион еврони ташкил этади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:01, 19.09.2026.
Ўқилди: 729 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик