«Манчестер Сити» собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро Англия Премьер-лигаси ва Чемпионлар лигасини ўзаро солиштирди.
«Премьер-лига ниҳоятда талабчан мусобақа. У Чемпионлар лигасига қараганда анча кўпроқ жисмоний куч талаб қилади. АПЛдаги барча ўйинлар жисмоний жиҳатдан жуда оғир ўтади.
Чемпионлар лигасида эса барча жамоалар яхши футбол ўйнашга, ҳужумни ўз дарвозаси олдидан бошлашга ва тўпни назорат қилишга ҳаракат қилади. Шунинг учун у ерда бироз осонроқ. Премьер-лига эса бутунлай бошқа футбол. Ҳатто турнир жадвалининг сўнгги поғонасидаги жамоа ҳам сени мағлуб этиши ёки жуда катта муаммо туғдириши мумкин», — деди Агуэро Stake Football'га берган интервьюсида.
Агуэро Европада «Атлетико», «Манчестер Сити» ва «Барселона» сафида тўп сурган.
Аргентиналик футболчи Англия Премьер-лигасида жами 275 та ўйин ўтказиб, 185 та гол урган ва 48 та голли узатмани амалга оширган.
Чемпионлар лигасида эса у 79 та учрашувда майдонга тушиб, 41 та гол ва 8 та ассист қайд этган.













