Дарвозабон Эмилиано Мартинеснинг «Челси» сафидаги дастлабки ўйинлари у қадар муваффақиятли кечмаяпти.
Лондонликлар жума куни Англия Премьер-лигаси доирасида «Брентфорд»га 0:3 ҳисобида йирик мағлубиятга учради. Учала гол ҳам иккинчи бўлимда киритилди.
Шу тариқа, аргентиналик дарвозабон «Челси» сафидаги дастлабки тўрт учрашувида жами 10 та гол ўтказиб юборди. Бу ҳар бир ўйинга ўртача 2,5 тадан гол тўғри келади, дегани.
Эмилиано Мартинес август ойи охирида «Астон Вилла»дан Хаби Алонсо бошқараётган «Челси»га ўтган эди. 34 ёшли дарвозабон 2020 йилдан буён «Астон Вилла» шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Унинг трансфер қиймати 8,75 миллион еврони ташкил этди.
«Челси» жорий Премьер-лиганинг дастлабки беш туридан сўнг 7 очко жамғарган.













