«Бавария» вингери Майкл Олисе Бундеслига доирасида Берлиннинг «Унион» клубига қарши ўйинда хет-трик қайд этди. Мюнхенликлар мазкур учрашувда 7:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди.
Франциялик футболчи 43, 73 ва 76-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди. Бу 24 ёшли футболчининг профессионал клуб фаолиятидаги илк хет-триги бўлди.
Олисе бунга қадар учта голни фақат Франция терма жамоаси сафида урган эди. У июнь ойида Шимолий Ирландияга қарши ўтган ўртоқлик учрашувида хет-трик қайд этган.
Майкл Олисе жорий мавсумда Венсан Компани бошчилигидаги «Бавария» сафида 7 та ўйинда 8 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Франциялик футболчи 2024 йил ёзидан буён Мюнхен клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.













