Кириш Регистрация
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея 2-0 Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Агуэро: «Фабрегасни ҳали катта клубда кўрамиз»

Баҳо:
+ | -

«Барселона»нинг собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэро «Комо» бош мураббийи Сеск Фабрегаснинг ишига баҳо берди.

«У «Комо»да жуда яхши ишлаяпти. Унинг ўйин услуби «Барселона»никига жуда ўхшайди. Фабрегас Хосеп Гвардиола қўл остида кўп вақт ўтказган ва кучли мураббийлар билан ишлаган.

Менимча, у «Арсенал»да ҳам, бошқа исталган клубда ҳам муваффақиятли ишлай олади. Ишончим комилки, бир кун келиб уни катта жамоалардан бирида кўрамиз», — дея Агуэронинг сўзларини Stake Football келтирди.

Аввалроқ Фабрегас «Реал», «Барселона», «Арсенал» ва яна бир қатор клублар қизиқиш доирасида экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ўтган мавсум якунларига кўра, «Комо» ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди. Жорий А Серия мавсумида эса Фабрегас шогирдлари тўрт турдан кейин 10 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 13:41, 19.09.2026.
Ўқилди: 569 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик