«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Ла Лига 7-туридан ўрин олган «Реал»га қарши учрашув олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Аргентиналик мутахассис рақибнинг ўйин услубига баҳо берди ва Мадрид клуби бош мураббийи Жозе Моуриньюга бўлган муносабати ҳақида ҳам гапирди.
Учрашув 20 сентябрь, якшанба куни бўлиб ўтади.
«Ҳаммаси ҳар икки жамоанинг ўзига хос жиҳатларига боғлиқ. Рақиб тезкор ўтишларда биздан кучлироқ, уларнинг ўйини анча тик йўналишда қурилган. Уларда жисмонан бақувват ва кучли футболчилар бор, бундай вазиятлардан жуда яхши фойдаланишади.
Биз ўйинни имкон қадар тўғри ташкил қилишимиз керак. Тўпни йўқотган пайтимизда рақибнинг тезкор ҳужумларга ўтиши учун қулай шароит яратиб қўймаслигимиз лозим.
Кўп йил аввалги воқеаларга қайтишни истамайман. Моуриньюга жуда катта ҳурматим бор, мен унинг мухлисиман. У мен уни қанчалик қадрлашимни яхши билади. Илгариги учрашувларда унга қарши қандай курашган бўлсак, бу сафар ҳам шундай рақобат қила олишни истардим», — дея Симеоненинг сўзларини AS нашри келтирди.













