Ёзда «Осасуна»дан «Ливерпуль»га ўтган Виктор Муньос фаолияти давомида «Барселона» ва «Реал» тизимларида бўлгани ҳақида фикр билдирди.
23 ёшли испаниялик вингер 2014–2017 йилларда «Барселона» академиясида тарбияланган, 2021 йилда эса принципиал рақиб — Мадриднинг «Реал» клуби тизимига ўтган.
Муньоснинг «Ливерпуль»га трансфери ортидан «Реал» кейинги сотувдан улуш олиш банди туфайли 20 миллион евро даромад қилган.
«Ҳар икки клуб ҳам жуда таъсирли. Мен уларнинг ҳар биридан энг яхши жиҳатларни олиш имконига эга бўлдим.
Тўғри, «Барселона»да жуда ёш эдим. Аммо у ерда жамоа бўлиб ўйнашни ўргандим. Академияда барча футболчиларга сингдиришга ҳаракат қилинадиган ўзига хос услуб ва клуб ДНКсини ҳам ўйинимга қўшиб олдим.
«Реал»да эса ўйин услуби бошқача — анча тўғридан-тўғри ва тезкор. Бу менинг хусусиятларимга жуда мос келди. Ҳар икки клубда ҳам бўлиш имкониятига эга бўлганимдан миннатдорман», — деди Муньос.













