«АЗ Алкмар»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Кес Смит фаолиятини «Ливерпуль»да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
Манба маълумотига кўра, мерсисайдликлар Смитнинг ўйинини анчадан буён кузатиб келмоқда ва қишки трансфер ойнасида уни сотиб олишга уриниши мумкин.
20 ёшли нидерландиялик футболчини жамоага олиб келишга «Ливерпуль» бош мураббийи Андони Ираола шахсан қизиқиш билдирмоқда. Мутахассис Смитнинг ўйин услуби унинг интенсив прессингга асосланган талабларига мос тушади, деб ҳисоблайди.
Эҳтимолий трансфер қиймати 60 миллион евро атрофида бўлиши мумкин.
Бироқ Смитга Премьер-лиганинг бошқа бир қатор клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда. Улар орасида «Челси», «Тоттенхэм», «Ноттингем Форест», «Астон Вилла», «Кристал Пэлас» ва «Брайтон» бор.
Жорий мавсумда Кес Смит барча мусобақаларда 6 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.













