«Барселона» Ла Лиганинг дастлабки 7 турида 31 та гол урди.
Каталонияликлар 7-турда сафарда «Севилья»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувда Рафинья хет-трик қайд этди.
Шу тариқа, «Барселона» футболчилари Испания чемпионатининг дастлабки 7 турида жами 31 та гол уришга муваффақ бўлди.
Ла Лига тарихида бу давр мобайнида бундан кўпроқ гол урган фақат битта жамоа бор. 1940/41 мавсумида «Севилья» дастлабки 7 турда 40 та тўп киритган.
Ўша мавсумда «Севилья» «Барселона»ни 11:1, «Реал Овьедо»ни 4:0, «Валенсия»ни 10:3, «Сарагоса»ни 4:1 ва «Эркулес»ни 8:3 ҳисобида мағлуб этган. Шунингдек, жамоа «Сельта» билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган ва «Мурсия»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган.













