Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Коррупция, фирибгарлик ва пул ювиш: Франция термаси ходимига оғир айбловлар қўйилди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Франция терма жамоасида логистика ва хавфсизлик масалаларига масъул Муҳаммад Санхаджи жиноий иш фигурантига айланди.

Париж прокуратураси маълум қилишича, Санхаджига бир қатор эпизодлар бўйича айбловлар қўйилган. Улар орасида давлат маблағларини ўзлаштириш билан боғлиқ экани олдиндан маълум бўлган мол-мулкни қабул қилиш, давлат ваколатига эга шахсларга нисбатан коррупция, бундай шахсга қонунга хилоф таъсир ўтказишда фаол ва пассив иштирок, фирибгарлик ҳамда солиқ фирибгарлиги орқали олинган маблағларни легаллаштириш ҳолатлари бор.

Бир нечта манба маълумотига кўра, Санхаджи душанба куни бошланадиган Франция терма жамоаси йиғинида иштирок этмайди. Суд назорати шартларига мувофиқ, унга терма жамоа қароргоҳи ва «Стад де Франс» стадионига бориш тақиқланган.

Логистика ва хавфсизлик бўйича раҳбар вазифасини вақтинча бош директор ўринбосари Эрван Ле Прево бажаради.

Санхаджи 2023 йилда Франция терма жамоаси ҳужумчиси, ҳозир «Реал» сафида тўп тепаётган Килиан Мбаппедан 60 минг евродан ортиқ маблағ олгани билан боғлиқ ишда ҳам фигурант бўлган эди.

Маълум қилинишича, бу тўлов футболчининг Камерунга сафари чоғида унинг хавфсизлигини таъминлагани учун миннатдорлик сифатида берилган.

2024 йилда Франция Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг молиявий разведка билан шуғулланувчи бўлинмаси ушбу ҳолатни текширган. Кейинчалик бу Санхаджининг муддатидан олдин пенсияга чиқишига олиб келган.

Шундан сўнг Франция футбол федерацияси Санхаджини 2026 йилги Жаҳон чемпионатида миллий терма жамоага ҳамроҳлик қилиш учун бевосита ишга олган.

Киритилди: 02:48, 20.09.2026.
Ўқилди: 715 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик