Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

8 йилдан бери бундай бўлмаганди — Рафинья Гризманн натижасини такрорлади

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужумчиси Рафинья Ла Лигада кетма-кет икки учрашувда хет-трик қайд этди.

Бразилиялик футболчи аввал «Расинг»га қарши 7:2 ҳисобида якунланган ўйинда учта гол урган бўлса, кейинги турда «Севилья»га қарши 3:1 ҳисобидаги ғалабада ҳам хет-трик муаллифи бўлди.

Рафинья Ла Лигада бундай натижага эришган сўнгги йиллардаги илк футболчи бўлди. Бунгача кетма-кет икки учрашувда хет-трик қайд этган сўнгги ўйинчи «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн бўлиб, у бу натижани 2017/18 мавсумида қайд этган.

Ла Лига тарихида кетма-кет икки ўйинда хет-трик қайд этилган 30 та ҳолат бўлган. «Барселона» футболчилари орасида Рафиньягача бундай натижага фақат Лионель Месси уч марта ва Луис Суарес бир марта эришган.

Ла Лига тарихида эса фақат икки футболчи кетма-кет учта ўйинда хет-трик қайд этган. «Овьедо» ҳужумчиси Исидро Лангара 1934/35 мавсумида, «Атлетик» афсонаси Тельмо Сарра эса 1946/47 мавсумида шундай натижа кўрсатган.

Киритилди: 02:49, 20.09.2026.
Ўқилди: 1136 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик