Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Флик нега Шесни эмас, Ливаковични танлаганини очиқлади

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Ла Лиганинг «Севилья»га қарши 3:1 ҳисобида якунланган учрашувида нега дарвозага Войцех Шесни эмас, Доминик Ливаковични қўйганини тушунтирди.

Аввалги турда «Расинг»га қарши 7:2 ҳисобидаги баҳсда жароҳатланган Жоан Гарсиянинг ўрнини Шесни эгаллаган эди. Ўша учрашувда польшалик дарвозабон қўпол хато қилиб, рақиб гол уришига сабаб бўлганди.

«Севилья»га қарши баҳсда эса Флик янги дарвозабон Доминик Ливаковичга ишонч билдирди.

«Баъзан ўз ҳиссиётингга ишониш керак. Бугун Ливакович ўйнаши кераклигини ҳис қилдим ва уни майдонга туширишга қарор қилдик. Аммо бу Войцехга бўлган ишончимизни йўқотдик, дегани эмас», — деди Флик.

«Севилья»га қарши учрашув Ливакович учун «Барселона» сафидаги дебют ўйини бўлди. 31 ёшли хорватиялик дарвозабон август ойи охирида «Фенербахче»дан каталонияликлар сафига келиб қўшилган эди.

Киритилди: 03:26, 20.09.2026.
Ўқилди: 1673 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик