Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби яна мағлубиятга учради. Бу сафар Роберто Де Дзерби жамоаси «Астон Вилла»га 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Маълум бўлишича, бу «Тоттенхэм»нинг 2018 йилдан буён ўйинларини ўтказиб келаётган «Тоттенхэм Хотспур» стадионида Англия Премьер-лигасидаги юбилей — 50-мағлубияти бўлди.
Клуб ушбу стадионда АПЛ доирасида жами 141 та учрашув ўтказган.
Таққослаш учун, Лондоннинг бошқа бир клуби — «Арсенал» ўзининг «Эмирейтс» стадионида АПЛдаги 50-мағлубиятига етиб боргунга қадар 382 та ўйин ўтказган.
АПЛнинг кейинги турида «Тоттенхэм» сафарда «Манчестер Юнайтед»га қарши майдонга тушади.













