Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Райс 27 ёшида Премьер-лигада 300 та ўйин чегарасига етди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» ярим ҳимоячиси Деклан Райс Англия Премьер-лигасидаги 300-учрашувини ўтказди. У бу ўйинларнинг барчасини Лондон клуби сафида ўтказмаган — футболчи аввалроқ «Вест Хэм» шарафини ҳимоя қилган.

Райс АПЛда 300 та ўйин ўтказган энг ёш футболчилар рўйхатида учинчи ўринни эгаллади. У бу натижага 27 ёшу 249 кунлигида эришди.

Ундан аввал Гарет Бэрри 26 ёшу 323 кунлигида, Фрэнк Лэмпард эса 27 ёшу 209 кунлигида Премьер-лигада 300-ўйинини ўтказган. Лэмпард бу кўрсаткичга Райсдан атиги 40 кун ёшроқ пайтида етиб борган.

Бироқ Райснинг юбилей учрашуви «Арсенал» учун омадсиз якунланди — лондонликлар «Брайтон»га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Киритилди: 08:10, 20.09.2026.
Ўқилди: 600 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик