Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Де ла Фуэнте Гавини Испания термасига чақирмаганининг сабаби маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Куни кеча Испания терма жамоасининг яқинлашиб келаётган йиғин учун таркиби эълон қилинди. Рўйхатдан «Барселона» ярим ҳимоячиси Гави жой олмади.

El Nacional нашри маълумотига кўра, «қизил фурия» бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Гавини чақирмасликка Фермин Лопес сабаб бўлган.

Манба қайд этишича, де ла Фуэнте жамоа тузилиши ва футболчиларнинг ўйин услубидан келиб чиқиб, бир хил вазифаларни бажарадиган Гави ва Лопесни бир вақтда чақиришни мақсадга мувофиқ деб ҳисобламаган. Айни пайтда улардан бири анча яхши спорт формасида.

Фермин Лопес 2026/2027 йилги мавсумни жуда яхши бошлади, Гави эса ҳозирча «Барселона»да етарли даражада ўйин амалиётига эга эмас.

«Мураббий футболчилардан бири мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмаса, бир хил профилдаги ўйинчиларни таркибга қўшишни истамайди», — дейилади хабарда.

Шу билан бирга, де ла Фуэнте Гавининг футболчилик сифатларини юқори баҳолаши таъкидланган. Бироқ ярим ҳимоячи терма жамоага қайтиш учун «Барселона» сафида кўпроқ майдонга тушиши керак.

Бу қарор бошқа футболчилар учун ҳам ўзига хос сигнал сифатида баҳоланмоқда: мураббий ўйинчиларни аввалги хизматлари учун эмас, балки айни пайтдаги ҳолати ва формасига қараб чақирмоқда.

Гави 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Испания терма жамоаси таркибида иштирок этган, аммо мусобақада атиги икки марта майдонга тушган — гуруҳ босқичида Кабо-Вердега қарши ва 1/16 финалда Австрияга қарши учрашувларда.

Киритилди: 08:37, 20.09.2026.
Ўқилди: 835 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик