Испания чемпионати 7-тури доирасидаги сафар ўйинида "Барселона" "Севилья"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Каталонияликлар таркибида бразилиялик вингер Рафинья Диас хет-трик қайд этди.
Mister Chip маълумотига кўра, Рафинья ва Мадриднинг "Реал" клуби собиқ юлдузи Криштиану Роналду XXI асрда Ла Лиганинг дастлабки турларида 12 ва ундан ортиқ гол урган футболчилар ҳисобланади.
Португалиялик футболчи 2014/2015 йилги мавсумда дастлабки етти турда 13 та гол урган эди.
Лионель Месси эса 2017/2018 йилги мавсумда Ла Лиганинг дастлабки етти турида 11 та гол қайд этган.
Жорий Испания чемпионатида Рафинья ҳисобида 12 та гол ва 3 та голли узатма бор.













