Шанба куни "Барселона" Ла Лиганинг 7-турида сафарда "Севилья"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, ғалабали сериясини давом эттирди.
Мезбонлар 19-дақиқада ҳисобни очди, аммо каталонияликлар ўйин тақдирини ўзгартиришга муваффақ бўлди. Бунда Рафинья Диаснинг хет-триги ҳал қилувчи аҳамият касб этди.
"Менга жуда қийин. Захира ўриндиғига қарайман ва етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётган кўплаб футболчиларни кўраман. Таркибни белгилашда биз доимо жамоа манфаатларидан келиб чиқамиз", — деди Флик матбуот анжуманида.
"Барселона" камида келаси ойга қадар Испания чемпионати турнир жадвалида пешқадамликни сақлаб қолади.
Каталонияликлар навбатдаги учрашувини 10 октябрь куни ўз майдонида "Хетафе"га қарши ўтказади.













