"Барселона"нинг собиқ футболчиси, ҳозирда телевидениеда таҳлилчи сифатида фаолият юритаётган Игорь Корнеев Ханс-Дитер Флик жамоасининг 2026/2027 йилги мавсум бошидаги ўйинига баҳо берди.
"Бу "Барселона" — ҳақиқий гол машинаси. Улар 31 та гол урди, яна қанча вазиятлардан фойдалана олмади... Жамоада ҳимояда кичик муаммолар бор. Аммо бу камчиликлар ҳужумдаги ўйин ҳисобига қопланмоқда", — деди Корнеев "Матч ТВ" эфирида.
Сўнгги учрашувда "Барселона" сафарда "Севилья"га қарши майдонга тушиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Испания чемпионатининг етти туридан кейин Флик шогирдлари 21 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.













