Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Яйсле "Ньюкасл"даги кадрлар муаммоси ҳақида: "Бизга тўққиз футболчи етишмади"

Баҳо:
+ | -

"Ньюкасл" бош мураббийи Маттиас Яйсле Англия чемпионати 5-турида "Халл Сити" устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабага муносабат билдирди.

"Биз "Лидс"дан учралган мағлубиятдан кейин жуда яхши жавоб қайтардик. Биринчи бўлим ажойиб ўтди, учинчи голни уриб, ўйин тақдирини бутунлай ҳал қилишимиз ҳам мумкин эди. Биз тўлиқ устунлик қилдик, аммо иккинчи бўлим охирига яқин футболчилар чарчаб қолгани сезилди. Шу билан бирга, бугун бизга тўққиз нафар футболчи етишмади", — дея Яйсле сўзларини BBC келтирмоқда.

"Мен жамоам билан жуда фахрланаман. Учрашув якунида вазият оғирлашган пайтда футболчилар қандай ҳаракат қилгани учун уларга алоҳида миннатдорлик билдирмоқчиман. Ҳамма тўлиқ диққатини жамлади ва уч очко учун охиригача курашди".

"Ньюкасл" 8 очко билан турнир жадвалида саккизинчи ўринни эгаллаб турибди. 8 очкога эга "Халл Сити" эса бир поғона пастда жойлашган.

Киритилди: 10:30, 20.09.2026.
Ўқилди: 870 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик