Кириш Регистрация
26/10 00:45 Удинезе 0-2 Милан
26/10 01:00 Барселона 1-2 Реал Мадрид
26/10 18:30 Хоразм 1-2 Навбаҳор
26/10 18:45 Нефтчи 1-2 Ал-Иттиҳод
26/10 21:00 Ал-Аҳли (СА) 2-1 Ал-Ғарафа
26/10 21:00 Ал-Айн 2-1 Трактор
26/10 23:15 Ал-Қодисия 1-1 Ас-Садд
26/10 23:15 Ал-Қува ал-Жавия 1-0 Пахтакор
27/10 01:00 Севилья 2-0 Осасуна
27/10 22:30 Сассуоло - Лацио
28/10 00:45 Рома - Кальяри
28/10 00:45 Торино - Комо
28/10 22:30 Милан - Болонья
28/10 22:30 Парма - Удинезе
28/10 22:30 Венеция - Интер

Коул: "Тоттенхэм" АПЛда жон сақлаш учун курашиши мумкин"

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Жо Коул "Тоттенхэм"нинг ҳозирги ҳолати ҳақида фикр билдирди. Роберто Де Дзерби жамоаси АПЛнинг 5-турида "Астон Вилла"га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

"Улар ёзда харид қилган ҳар бир футболчи учун ортиқча пул тўлашди. "Тоттенхэм" Премьер-лигада жон сақлаб қолиш учун курашга қўшилиб кетишини ҳам истисно қилиб бўлмайди. Жамоа гол ура олмаяпти ва ҳимояда жуда заиф кўриняпти", — деди Коул TNT Sports эфирида.

Шунингдек, у Николас Жексоннинг голи билан боғлиқ вазиятда ҳимоячи ван Хеккенинг ҳаракатларини ҳам танқид қилди.

"Ван Хекке гол урди, аммо ўз ўйинидан норози бўлиши керак. "Тоттенхэм"нинг ўйин услуби марказий ҳимоячиларни хавфли вазиятларда қолдиришини биламан. Аммо айнан шунинг учун ҳам яккама-якка вазиятларда ишончли ҳаракат қила оладиган ҳимоячилар харид қилинади", — деди Коул.

"Тоттенхэм" ҳисобида 2 очко бор. Жамоа АПЛ турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 10:34, 20.09.2026.
Ўқилди: 718 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик