Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Дьёкерешга 4 та клуб қизиқиш билдирмоқда

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби марказий ҳужумчиси Виктор Дьёкереш асосий таркибдаги ўрнини йўқотганидан сўнг, фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин.

Инсайдер Экрем Конур маълумотига кўра, швециялик ҳужумчига Туриннинг "Ювентус", "Милан", шунингдек, Саудия Арабистонининг "Ал-Аҳли" ва "Ал-Иттиҳод" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Дьёкереш "канонирлар" сафидаги ҳозирги ҳолатидан норози. Сабаби, бош мураббий Микель Артета ҳужум чизиғида асосий эътиборни германиялик Кай Хаверцга қаратмоқда.

Виктор Дьёкереш "Арсенал" сафига ўтган йил ёзида қўшилган эди. У Лондон клуби билан беш йиллик шартнома имзолаган.

Футболчининг бозор қиймати 65 миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 11:58, 20.09.2026.
Ўқилди: 1022 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик