Амстердамнинг «Аякс» клуби ярим ҳимоячиси Абделла Уазан яна Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарияти қизиқиш доирасига тушди. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.
«Қироллик клуби» 17 ёшли ярим ҳимоячини 2025 йилда ўз сафига қўшиб олишни истаган эди. Бироқ ўша пайтда футболчи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўта олмагани сабаб трансфер амалга ошмай қолган.
Орадан вақт ўтиб, «Реал» истиқболли футболчи номзодига яна қайтишга қарор қилган.
Жорий Нидерландия чемпионати мавсумида Уазан 7 та учрашув ўтказиб, 1 та гол урди.
Марокашлик футболчининг «Аякс» билан амалдаги шартномаси 2028 йил ўрталарига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 1,5 миллион еврога баҳоламоқда.













